Ўзбекистон ТИВда Уммон элчиси Муҳаммад бин Саид бин Муҳаммад ал-Лавати ва Фаластин элчиси Муҳаммад Абдулла Таршахани билан учрашувлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда (1, 2).
Уммон элчиси билан учрашувда Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузурида Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази кутубхонаси янги биносининг қуриш ишлари якунланиши билан боғлиқ амалий масалалар муҳокама қилинди.
Фаластин вакили билан суҳбатда икки томон ҳамкорлигининг жорий масалалари, жумладан апрель ойида Фаластин Давлати Ташқи ишлар вазири ўринбосари Мазен Шамиянинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)