Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2018—2021 йилларга мўлжалланган Ёшлар уйларини барпо этиш дастурини ишлаб чиқишга кўрсатма берди. Бу ҳақда Президентнинг 5 июлдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармонда гапирилган, деб ёзади UZ24.

Фото: UZ24

Фото: UZ24

Мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилалар «Ёшлар уйи»дан хонадон олиши мумкин бўлади.

Ёшлар уйларини барпо этиш дастурида барча йирик шаҳарларда – кўп қаватли, қишлоқ туманларида – 1—2 қаватли намунавий лойиҳалар асосида арзон уйлар ёшларнинг уй-жойга бўлган эҳтиёжларидан келиб чиқиб қурилиши назарда тутилади.

Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Архитектура ва қурилиш давлат қўмитасига Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда бир ой ичида дастурни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси қўйилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Кремль Путиннинг «сафарбар этилганларнинг оналари» билан учрашувини қандай ташкиллаштиргани маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида 4 декабрь куни қор ёғади
Спорт
Жердан Шакири Месси ва Роналдуга етиб олди