Хатирчи туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан туман ҳудудида велосипед ўғрилаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси «Дарё»га хабар берди.
2017 йилнинг 19 июнь куни фуқаро А.Асадов туман ИИБга 800 минг сўмлик велосипедини номаълум шахс томонидан ўғрилагани юзасидан ариза билан мурожаат этган, 20 июнь куни туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борган суриштирув ишлари давомида илгари ўғрилик жинояти билан судланган Қ.С. исмли шахс далилий ашё билан қўлга олинган.
Изоҳ (0)