Янгийўл туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан қидирувда юрган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси «Дарё»га хабар берди.
2017 йилнинг 3 июль куни, Янгийўл тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан айбланиб, қидирувда бўлган С.Жоров туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан ўз яшаш уйида қўлга олинди.
Изоҳ (0)