Равшан Ҳайдаров бошчилик қилаётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Қатарда ўтаётган Three Nations Tournament мусобақасида ғолибликни муддатидан олдинроқ қўлга киритди, деб ёзди ЎФФ матбуот хизмати.
Турнирда Қатар, Қирғизистон ва Ўзбекистон терма жамоалари иштирок этаётган бўлиб, регламентга кўра улар бир-бири билан икки мартадан тўқнаш келиши керак эди. Биринчи даврада Ўзбекистон ёшлар термаси ҳар икки рақибни ҳам бир хилда — 1:0 ҳисобида таслим қилди.
Кеча — 5 июль куни Қирғизистонга қарши такрорий ўйин бўлиб, унда ва «Насаф» ҳужумчиси Бобур Абдухолиқовнинг дубли ўзбекистонликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.
Шу тариқа 9 очко жамғарган ва ўз дарвозасидан бирорта гол ўтказиб юбормаган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси турнир ғолибига айланди. Қатар ҳисобида 4 очко бор. Мезбонлар Қирғизистонга қарши илк ўйинда 3:3 ҳисобига имзо чеккан бўлса, такрорийсида 2:0 ҳисобида ғолиб чиққанди.
Бугун — 6 июль куни Қатар ва Ўзбекистон ёшлари иккинчи ўйинда майдонга тушади.
Осиё чемпионатининг саралаш босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бунгача Олмалиқда Россия терма жамоасидан 3:4 ҳисобида енгилган, кейинроқ Хитойда маҳаллий ёшлардан 2:3 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Изоҳ (0)