Сурия ҳукумати Туркиянинг чегарадаги Аъзоз, Жисрин ва Ахтарин туманларидаги тажовузкор хатти-ҳаракатларини қоралаб чиқди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Баёнотда Анқара Сурияга қарши террорчилик фитнасининг иштирокчиси деб аталди.
«Бу янги тажовуз Туркия ҳукуматини Сурияга қарши йўналтирилган террорчилик фитнасининг аъзосига айлантиради, шунингдек, бу Яқин Шарқ ва бутун дунё хавфсизлиги учун жиддий таҳдиддир», — дейилади ҳужжатда.
Изоҳ (0)