Британия полицияси қўлидаги маълумотларга қараганда, Манчестер шаҳрида теракт уюштирган шахс ёлғиз ўзи ҳаракат қилмаган. Бу ҳақда «Газета.ru» ёзмоқда.
Айтилишича, полиция тахминларини тасдиқлаш учун террорчи Салмон Обидийнинг акасини сўроқ қилмоқчи. Унинг акаси Хошим Ливиянинг Триполи шаҳрида ушланган эди. Эндиликда Манчестер полицияси Ливия расмийлари билан сўроқ ўтказиш масаласида музокаралар олиб бормоқда.
Манчестер полицияси контртеррор бўлими бошлиғи Русс Жексоннинг сўзларига қараганда, келажакда бошқа одамлар ҳам шу иш юзасидан ҳибсга олиниши мумкин.
Изоҳ (0)