1 июлдан эътиборан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида пенсия тўловлари Халқ банкининг 2 мингта сайёр кассаси томонидан тўланиши тўлиқ жорий қилинди. Бу ҳақда Uz24 хабар бермоқда.
Эндиликда пенсионерлар ҳар ойлик пенсиясини жадвалга мувофиқ ўзи яшаётган фуқаролар йиғинидан олиши мумкин. Белгиланган вақтда пенсиясини олишга улгурмаган шахсларга бошқа кунларда олиш имкони яратилган.
Ҳозиргача банк филиалларининг махсус кассаларига нақд пулларни ўз вақтида ва узлуксиз етказиб бериш мақсадида 590 та Damas автомашинаси берилди. Келгусида жойлардаги филиаллар эҳтиёжига кўра қўшимча автомашиналар билан таъминланиши режалаштирилган.
Таъкидлаш жоизки, мустақил ҳаракатланиш ҳамда пенсия ва нафақаларни махсус кассалардан олиш имкониятига эга бўлмаган шахсларга Халқ банки ходимлари пенсия ва нафақаларни улар яшайдиган манзилга етказиб беради.
Пенсия маблағлари тарқатилиши жараёнида юзага келадиган муаммо ва шикоятларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш бўйича 1106 қисқа рақамли «ишонч телефони» ташкил этилди.
Изоҳ (0)