Псков вилоятининг Купровшчина қишлоғи яқинида 28 зиёратчи кетаётган автобус ағдарилиб кетди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Айтилишича, воқеа жойига қутқарувчилар етиб борганида ағдарилиш ер кўчиши оқибатида рўй бергани аниқланган. Автобус йўл четида тўхтаганида кўчиш содир бўлган.
Автобусда жами 30 киши бор эди. Улардан 28 нафари Москва вилоятидан бўлиб, Псковга зиёратга кетаётган эди.
Изоҳ (0)