Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида истиқомат қилувчи рассом аёл Суятро Гош Ҳиндистонда сигирлар аёллардан кўра яхшироқ яшашини таъкидлаб келмоқда. Ҳар йили мамлакатда ўнлаб шафқатсиз зўравонлик ҳодисалари қайд этилади, аммо кўплаб эркак фуқаролар аёлларнинг эмас, сигирларнинг ҳаёти ва нафсониятини қўлида қурол билан ҳимоя қилишга ташланади, унинг сўзларини келтиради «Вести.ru».
Бу вазиятнинг нотўғрилигини ифодалаш учун Гош ва унинг тарафдорлари жамоат жойларида сигир ниқобида суратга тушиб, ушбу суратларни ижтимоий тармоқларга жойлаб бормоқда.
Гошнинг сўзларига қараганда, у жониворларни яхши кўради, аммо аёлларга ҳам ҳайвонлардай муносабатда бўлишларига қарши.
2012 йили Деҳлида талаба қиз зўрлаб, ўлдирилганидан сўнг аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва хавфсизлиги борасида кескин муҳокамалар авж олди, аммо фожиадан беш йил ўтиб, аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари камайгани йўқ.
2016 йили Деҳлида олти зўравонлик ва 12 тегажоғлик ҳолатлари қайд қилинди. Аёллар полицияни тажрибасизлик ва маъсулиятсизликда, эркак ватандошларини эса ўрта аср қадриятларида қолиб кетганликда айбламоқда.
Суятро Гошнинг қўшимча қилишича, унинг сигир ниқоби билан боғлиқ арт-лойиҳасида иштирок этиш ниятини билдираётган аёлларнинг кети узилмаяпти.
Изоҳ (0)