Болгариянинг Ихтиман шаҳри яқинидаги «Фракия» автотрассасида бир пайтнинг ўзида уч ЙТҲ рўй берди. Уларнинг энг йиригида бир пайтнинг ўзида 40 автомобиль зарар кўрди, деб хабар беради BTV.
Тўқнашув оқибатида 31 киши жароҳат олди. Уларнинг тўрт нафари яқиндаги шифохона реанимациясига жойлаштирилди.
Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, шоссенинг бу қисмида кўриш имконияти туман ва тутун туфайли 1–2 метрни ташкил қилаётган эди.
Изоҳ (0)