Россия либерал-демократик партияси раиси Владимир Жириновский Москва гидрометеорология ва атроф муҳит мониторинги марказини тарқатиб юборишни талаб қилиб чиқди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Сиёсатчи синоптикларни улар москваликларни яқинлашаётган ёмғирдан огоҳлантирмагани учун танқид остига олди.
«Ҳатто мен Москвага қора булутлар яқинлашганини кўрди. Деразани очинг, сиз — Москва гидрометмаркази амалдорлари. Нега 20 дақиқадан сўнг жала қуйишидан огоҳлантирмадингиз?» — деб ўз норозилигини ифодалади сиёсатчи.
Жириновскийнинг сўзларига қараганда, у ҳаётида биринчи марта ёмғир остида шалаббо бўлди, аммо тезда захира костюм ва пойабзалини кийиб олди.
Изоҳ (0)