Австралиянинг Брисбен шаҳрида ўтган Жефф Хорн ҳамда Мэнни Пакьяо ўртасидаги жанг натижасига статистика билан шуғулланувчи мутахассислар катта шубҳа билан қараётганини кўриш мумкин.
12 раундли жанг якунида уч нафар ҳакам бир овоздан мезбон боксчининг ғалабасини эътироф этганди. Жангдан сўнг эса статистика Пакьяонинг фойдасига экани аниқ бўлди. Ҳисоб-китобларга кўра, филиппинлик боксчи рақибидан 90 та кўпроқ аниқ зарба беришга муваффақ бўлган. Пакьяонинг кўрсаткичлари 182 тани ташкил қилди. Бу зарбаларнинг 32 фоизи аниқ бўлганини билдиради. Хорнда эса кўрсаткич 92 та (15 фоиз).
Фақатгина аниқ бўлиб қолмай, рақибни эсанкиратиши мумкин бўлган зарбалар сонида ҳам устунлик Пакьяо томонида: 123 тага 73 та. Шунга қарамай, уч нафар ҳакам барибир Жефф Хорн ғалабасини таъминлаб берган, деб ёзди «Чемпионат».
Мен уни тўққиз раундда нокаут қилишни истагандим, аммо қутулиб қолди. Ҳатто ўша тўққизинчи раундда ҳам ғалабамга ишонгандим.Жангдан сўнг Мэнни Пакьяо реванш учун рингга чиқиш ниятида эканини яширмади. Бу борада у австралиялик боскчини ўз ватани Филиппинга чорламоқда.
Изоҳ (0)