Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентнинг «Обод» клуби ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов катта эҳтимол билан фаолиятини «Бунёдкор»да давом эттиради. «Championat.asia» нашрининг қайд этишича, футболчи «қалдирғочлар» машғулотида иштирок этишни бошлаган.

Фото: «Обод»

Фото: «Обод»

Норхоновнинг «Обод» билан шартномаси келаси йил охирида якунига етади. Агар у иккинчи даврани «Бунёдкор»да бошламоқчи бўлса, Тошкентнинг икки клуби ўртасида трансфер юзага келадими ёки ҳужумчи эркин агент мақомини қўлга киритадими — аниқ маълумот берилмаган.

Аввалроқ «Обод» клуби тарқалиб кетиш арафасида тургани, унда молиявий муаммолар кузатилаётгани айтилган бўлиб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Тошкент клубини қўлга киритиш учун ҳаракат бошлагани борасида ҳам хабарлар чиққанди.

24 ёшли Шоҳруз Норхонов Олий лиганинг ўтган йилги мавсумида кўпчиликнинг диққатини тортиб, Олий лига дебютанти сафида 14 та гол уришга муваффақ бўлганди. Футболчига «Пахтакор» клуби ҳам қизиққани айтилган бўлса-да, кўринишидан у «Бунёдкор» билан оғзаки келишувга эришиб бўлган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Бир неча кундан буён ҳукм сураётган қорли об-ҳавода ўзбекистонликлар ясаган қорбоболар — суратларда
Спорт
Матбуот анжумани вақтида мушукни улоқтириб юборган Бразилия терма жамоаси расмийси танқидларга учради (видео)
Дунё
Лукашенко «кучсиз Mercedes» туфайли ЕОИИ саммитига пиёда келди (видео)