Президент Шавкат Мирзиёев «Камолот» ЁИҲ съездидаги чиқиши давомида Халқаро пресс-клуб фаолиятига тўхталиб ўтди.
«Яқинда иш бошлаган Халқаро пресс-клуб менга жуда ёқади. Халқаро пресс-клуб орқали халқ вазирларни танияпти», — таъкидлади давлат раҳбари.
«Шу ташкил қилинган Ёшлар иттифоқида ана шундай пресс-клуб бўлишини тавсия қилган бўлардим», — қўшимча қилди у.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев «Камолот» ЁИҲ фаолиятини тўхтатиб, уни Ўзбекистон ёшлар иттифоқига айлантиришга қарор қилди. Янги тузилманинг бюджети икки баробарга катталаштирилди. Янги тузилма раиси этиб Қаҳрамон Қуронбоев сайланди.
Бундан ташқари, съезд чоғида 30 июнь куни Ўзбекистон ёшлари куни деб эълон қилинди.
Изоҳ (0)