Ашхободда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Учрашув чоғида икки томонлама муносабатларнинг асосий йўналишлари бўйича фикр алмашилди.
Хусусан, Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистоннинг «Ўрта Осиё – Яқин Шарқ» халқаро коридорини яратишга иштирок этишга тайёрлиги ҳақида гапираркан, Ўзбекистон ишбилармон доираларини Туркманистон–Афғонистон–Покистон–Ҳиндистон газ қувурини қуриш лойиҳасида иштирок этишга таклиф қилди.
Шунингдек, гуманитар соҳада ва спортда ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш масаласи кўриб чиқилди. Абдулла Арипов ўзбекистонлик спортчилар Ашхободда ўтадиган V Осиё ўйинларида албатта иштирок этишини таъкидлади.