АҚШ президенти Дональд Трамп 2020 йили бўлиб ўтадиган президент сайловида иштирок этишни режалаштирмоқда. «ТАСС»нинг AP’га таяниб билдиришича, у сайловга маблағ тўплаш учун махсус кеча уюштириб, унинг давомида 10 миллион доллар ишлади.
Республикачилар партияси миллий қўмитаси матбуот котиби Линдси Жэнсикнинг сўзларига қараганда, Вашингтондаги Trump International меҳмонхонасида ўтган тушликда 300 киши иштирок этган. Икки соатлик тадбир чиптаси учун ҳар бир меҳмон 35 минг доллар тўлаган.
Банкет Трампнинг сиёсий рақиблари диққатини ҳам тортгани айтилмоқда. Бино олдида фаоллар тўпланиб, «Солиқларни қисқартириш эмас, соғлиқни сақлаш» сингари плакатлар кўтарганча намойиш уюштирди.
Изоҳ (0)