Сурияда АҚШ томонидан қўллаб-қувватланувчи мухолиф кучлар ИШИД гуруҳи пойтахти Ракка шаҳрини қуршовга олди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Сурия инсон ҳуқуқлари мониторинги маркази ахборотига кўра, ҳарбийлар шаҳар жанубидаги охирги ўтишни ёпиб қўйган.
Раккани озод қилиш учун ИШИДга қарши «Сурия демократик кучлари» альянси курашмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)