Футбол бўйича Ўзбекистон Олий лигасида 2017 йилги мавсумнинг биринчи давраси ўз якунига етди. Бу вақтга келиб хориж клублари Ўзбекистон жамоаларидан футболчи харид қилганича йўқ.
Transfermarkt.de сайтига асосланиб, Олий лигада тўп сураётган футболчилар нархи билан қизиқиб кўриш мумкин. Бунда 13 та гол билан чемпионат тўпурари бўлиб турган Марат Бикмаев тўртинчи рақамли футболчи экани ойдинлашади.
Чемпионатнинг энг қиммат футболчиси эса «Пахтакор» аъзоси Игорь Сергеев ҳисобланади. Мавсум бошидан буён бор-йўғи 4 та гол урган, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида эса гол уришни «эсидан чиқариб қўйган» футболчи миллион фунтдан қимматроқ турадиган Олий лиганинг ягона аъзоси бўлиб турибди.
Қуйида Топ—10 футболчи билан танишиш мумкин.
Изоҳ (0)