Яккасарой тумани ҳудудида конопля гиёҳвандлик воситасини экиб етиштираётган шахс қўлга олинди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
2017 йилнинг 21 июнь куни, тахминан, соат 06:00 ларда, ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган «Қорадори—2017» тадбири давомида, Яккасарой тумани ҳудудида истиқомат қилувчи Илёс Валитов ўз уйининг омборхонасида қонунга хилоф равишда, 4 туп конопля гиёҳвандлик воситасини экиб етиштираётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ва етиштириш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Изоҳ (0)