Гулистон шаҳрида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув отряди уйда ёлғиз қолиб, хонадонни ичкаридан қулфлаб олган ўн ёшли қизга ёрдам берди. Бу ҳақда ФВВ сайти орқали маълум қилинди.
23 июнь куни соат 23:42 да Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Тезкор навбатчисига Р. Атабеков қўнғироқ қилиб, Гулистон шаҳар 4-мавзе, 27-уй, 23-хонадонда истиқомат қилувчи ўн ёш қизи Дилнура уйни ичидан қулфлаб, ўзи ухлаб қолганлиги, эшикни очмаётганлиги оқибатида ота-онаси саросимага тушиб қолганликлари тўғрисида маълумот берди.
Мазкур ҳолат юзасидан қутқарув отряди навбатчи сменаси томонидан тезкорлик билан фуқаронинг хонадон эшиги махсус асбоб-анжомлар ёрдамида очиб берилди.
Изоҳ (0)