Samsung Galaxy Note 8 нархи ва бошқа тафсилотлари маълум бўлди

Таниқли блогер Эван Бласс Samsung’нинг бўлғуси фаблети — Galaxy Note 8 билан боғлиқ қатор тафсилотларни эълон қилди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru».

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Унга кўра, Galaxy Note 8 бозордаги энг қимматбаҳо смартфонга айланади, ва у сентябрнинг иккинчи ярмида чиқарилади. Шунингдек, Бласс таъкидлашича, Note 8 Европа бозорларида 999 евро, АҚШда эса 900 доллар нархда сотилади.

Note 8 6,3 дюймли экран, иккита 12 мегапикселли камера, орқа панелдаги оптик стабилизаторга эга бўлади. Қурилмада S-Pen стилуси ёрдамида исталган вақтда қайдлар ёзиш мумкин. Бундан ташқари, янги гаджет яхшиланган split-screen режими, тил таржимони ва валюталар конвертациясини қўллаб-қувватлайди.

Бармоқ изи сканери ёруғлик диодли вспишкадан ўнгда жойлашади. Қурилма док-станция орқали DeX «десктоп функцияси»га эга бўлади.

Фаблетга бозорга қараб Snapdragon 835 ёки Exynos 8895 чиплари ўрнатилади. Гаджетда 6 Гб тезкор (баъзи бозорларда 8 Гб) хотира ва 3300 мА/соат сиғимли батарея бўлади.

↓ KEYINGI XABAR ↓
Scroll to top