Дизайнер Бенжамин Гескин iPhone 8 қай кўринишда бўлиши мумкинлиги борасида бир нечта янги суратлар ва видеони тақдим этди, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».
Гескин ишлаб чиқариш макети, экран учун ҳимоя қатлами ҳамда iOS учун муқова тасвиридан фойдаланиб жуда чиройли қурилма яратишга муваффақ бўлди.
Гескиннинг iPhone 8’и аввалроқ тарқалган маълумотларга мутлақо мос келади. Унинг экрани 5,8 дюймга тенг, шунингдек, минимал ҳошия, фронтал камера ва датчикларга эга қилиб ишланган. Қора олд юзасига iOS’нинг сўнгги версиясига тегишли муқова жойлаштирилган, унинг устига эса ҳимоя қатлами ёпиштирилган.
https://twitter.com/VenyaGeskin1/status/878190344944443392
Тахминларга кўра, iPhone 8 2014 йилда ишлаб чиқарилган iPhone 6 давридан бери энг катта янгиланиш бўлиши кутилмоқда. iPhone 8 билан бир қаторқда iPhone 7s ҳамда iPhone 7s Plus ҳам ишлаб чиқарилади.
Изоҳ (0)