Сўнгги миш-мишларга кўра, Samsung Galaxy Note 8 августнинг учинчи ҳафтасида Нью-Йоркда тақдим этилади, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». Инсайдердан келиб тушган бундай хабар Хитойнинг Baidu тармоғида пайдо бўлди.
Августнинг учинчи ҳафтаси 14—19-саналарга тўғри келади, бу эса янги қурилма сентябрда Берлинда ўтказиладиган IFA’дан олдин тақдим этилиши ҳақидаги миш-мишларга мос тушади, деб ёзади нашр.
Тарқалган маълумотларга кўра, Galaxy Note 8 6,3 дюймли Infinity экрани билан жиҳозланади, у Qualcomm Snapdragon 836 SoC чипида ишлайдиган дунёдаги биринчи смартфонга айланиши мумкин. Яқинда пайдо бўлган ахборотга кўра, янги қурилмада бармоқ изи датчиги Galaxy S8’даги каби орқа панелда жойлашади.
Шуниси аниқки, смартфон iPhone 8 билан деярли бир вақтда бозорга чиқади. Миш-мишларга қараганда, олд панелни тўлиқ эгаллаган экран ва тўғри унинг остида жойлашган бармоқ изи сканери билан жиҳозланган iPhone 8 фонида Galaxy Note 8 кўринмай кетиши мумкин, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)