АҚШ халқаро террорчи ташкилотлар рўйхатини кенгайтиришни режалаштирмоқда, бу Вашингтонга бошқа давлатлар ҳудудида операциялар ўтказиш имкониятини беради. Бу ҳақда Россия дипломатик доираларидаги манбаларига таянган ҳолда «Газета.ru» ёзмоқда.
Айтилишича, АҚШ ИШИД ва «ал-Қоида»нинг минтақавий филиалларини БМТнинг террорчи ташкилотлар рўйхатига киритишни талаб қилмоқда.
Россия ҳамда бир қатор бошқа давлатлар, шу жумладан, Миср АҚШнинг таклифига қарши чиқмоқда, негаки бу Вашингтонга бошқа давлатлар ички ишларига аралашиш имкониятини беради. Хусусан, айни пайтда Миср Синай ярим оролида «ал-Қоида»га қарши курашмоқда. Ушбу террорчи гуруҳнинг Синай бўлинмаси БМТ рўйхатига киритилиши расмий Қоҳира бир ўзи бу муаммони ҳал қила олмаслигини расман тасдиқлайди ва бошқа давлатларнинг аралашувига йўл очади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)