Сунъий онг технологиялари Gaia космик аппаратига Сомон йўли галактикаси марказидан чиқиб кетаётган олти юлдузни аниқлаш имкониятини берди. Тўпланган маълумотлар галактиканинг энг кам ўрганилган жойларига тааллуқлидир, деб хабар беради «Газета.ru» Европа космик агентлигига таяниб.
Галактика юлдузлари марказга нисбатан турлича тезликда айланади, бу уларни марказдан ажратиб турувчи масофага боғлиқ. Жумладан, Қуёшнинг тезлиги 220 километр/секундни, галодаги юлдузларнинг ўртача тезлиги эса 150 километр/секундни ташкил қилади. Тезлиги ўртача кўрсаткичлардан юзлаб километрга катта бўлган янги «қочаётган» юлдузлар тоифаси эса ўн йил муқаддам биринчи марта ўрганилган эди.
Эндиликда Gaia телескопи ёрдамида яна олтита шундай юлдуз топилди.
«Бу супертезликка эга юлдузлар Сомон йўли структурасини ўрганиш учун жуда муҳим», — деди кашфиётни Чехияда ўтган Европа астрономия ҳафталигида тақдим этган олима Елена Росси.
Изоҳ (0)