Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида уйида фоҳишахона сақлаган шахс ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ сайти маълум қилди.
«23 июнь куни тахминан соат 14:00 ларда ўтказилган тезкор тадбир давомида муқаддам судланган Марипов Вячеслав Зекирович Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида жойлашган хонадонда фоҳишахона сақлаб, 30000 сўм пул эвазига фуқаро ‘Р’ ва ‘К’ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган». — дейилади ахборотдА.
Ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)