«Ўрикзор» бозорининг автотураргоҳида бир аёл ёпиқ машина ичида икки фарзандини бир неча соатга қолдириб кетди. Автотураргоҳ ходими болаларни кўриб қолиб, милиция ходимлари ва тез ёрдам хизматини воқеа жойига чақирди, деб хабар қилади «Новости Узбекистана».
Ушбу воқеа гувоҳларидан бири томонидан Facebook орқали оммага тарқатилди. Кўплар аёлнинг хатти-ҳаракатларига норозилик билдирди. Гувоҳнинг сўзларига қараганда, машинада қолдириб кетилган қиз болалар 3 ва 5 ёшда бўлган. Улар машина салонида ухлаб ётган. Автотураргоҳ ходими машина ойналарини тақиллатиб кўрганида, болалар ҳеч қандай жавоб бермаган. Шунда у милиция ва шифокорларни чақирган.
Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари эшикни очиб, болаларни ташқарига олиб чиқди. Уларга зарурий тиббий ёрдам кўрсатилди. Қизларни қутқариб операциясидан сўнг ярим соат ўтгач, болаларнинг онаси бозордан қайтиб келди.
Ушбу воқеа муҳокамасида мингдан ортиқ изоҳ қолдирилди. Уларда айтилишича, шу каби ҳолатлар охирги йилларда бошқа шаҳарларда ҳам бир неча бор кузатилган экан. Таъкидланишича, ота-оналар болаларни машина ичида ташлаб, бозорга ёки бошқа ишлар билан кетади, ва автомобилда ёш болалар ўтирганини унутиб қўяди. Аммо иссиқ об-ҳаво шароитида ёпиқ машина ичида қолиш болалар учун хавфли бўлиши мумкин. Таъкидланишича, ҳаво ҳарорати 40 даражага етганида болалар организми ишдан чиқа бошлайди.
Изоҳ (0)