Шимолий Кореянинг барча минтақаларида «АҚШ империалистларига ўлим» ва «Гапдан ишга ўтиш вақти келди» шиорлари остида митинглар бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
25 июнь куни Корейс урушининг (1950–1953) бошланганига 67 йил тўлди, шу муносабат билан мамлакатда АҚШга қарши кайфиятлар авж олди ва тегишли тадбирлар фаоллар томонидан ташкил этилмоқда. Мазкур уруш КХДРда ватан озодлиги уруши деб аталади.
Тадбирларда Корея халқ армияси жангчилари, партия ва давлат арбоблари, вазирлик ва идоралар ходимлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этмоқда.
Корея марказий телеграф агентлиги тарқатган баёнотда Дональд Трамп маъмуриятига «АҚШ армиясининг енгилмаслиги ҳақидаги эртакларни фош қилган» ўша уруш якунларидан тегишли хулосалар чиқариб олиш тавсия қилинди.
Изоҳ (0)