Брюсселнинг Моленбек коммунасида полициячилар ҳайдовчиси тўхташ талабини бажармай, уларни уриб кетишга уринган машинага қарата ўт очди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Айтилишича, қизил чироқда назорат учун тўхтатилган Mercedes ҳайдовчиси машинани тўғри полиция ходимлари устига ҳайдаган ва улардан бир неча нафарини туртиб юборган.
Машинанинг корпусига ўқ теккан, лекин у воқеа жойидан қочиб кетишга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)