БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Хитойга Сичуань провинциясида рўй берган кўчки оқибатларини бартараф этишда ёрдам беришни таклиф қилди. Бу ҳақда БМТ сайтида чоп этилган тегишли баёнотда айтилди, деб хабар беради «Интерфакс».
«Бош котиб миллий қутқарув-қидирув бригадаларининг саъй-ҳаракатларини олқишлайди. БМТ Хитойга ҳар қандай ёрдам кўрсатишга тайёр», — дейилади баёнотда.
Айни пайтда кўчки оқибатида 24 киши ҳалок бўлгани тасдиқланди. Яна 118 киши бедарак кетган деб ҳисобланмоқда. Воқеа жойида 3 минг қутқарувчи ишламоқда.
Изоҳ (0)