Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкентдаги «Версал» ресторанида 23 июнь куни шаҳардаги хусусий болалар боғчаларидан бири битирув оқшоми уюштирди. Бу ҳақда «Sayyod.com» хабар бермоқда.

Фото: «Sayyod.com»

Фото: «Sayyod.com»

Хабар беришларича, битирув оқшоми «Карьера» ўқув марказининг «Карьера с колибели» номли, 1—7 ёшли болалар учун мўлжалланган курси битирувчиларига бағишланган.

Фото: «Sayyod.com»

Фото: «Sayyod.com»

Битирувнинг 15:00 дан 19:00 гача давом этган биринчи қисмида 150 нафарга яқин болалар қатнашган, 19:00 дан 23:00 га қадар эса уларнинг оналари учун тантанали оқшом уюштирилган.

«Ўқув марказининг раҳбари тарафидан қатъий талаб асосида оналар ва болаларнинг ҳаммаси бир хил алоҳида либос тиктириши ва ҳар бир бола лимузинда келиши керак бўлган. Ҳар бир боладан лимузиннинг ўзига 350 минг сўмдан тўпланган», — деб ёзади «Sayyod.com».

Маълумотларга кўра, «Карьера с колибели» битирувчилари учун бундай тантанали тадбир биринчи марта уюштирилаётгани йўқ. Instagram тармоғида 2016 йил июлида байрамона кийинган курс битирувчилари лимузинда кетаётгани акс этган видео эълон қилинган.

https://www.instagram.com/p/BHXCNSJgFo5/

Аввалроқ Халқ таълими вазирлиги мактаб ўқувчилари учун битирув оқшомларини хонадонлар, ресторанлар ва кафеларда ўтказишни қатъиян тақиқлагани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар