АҚШ президенти Дональд Трампнинг биринчи рафиқаси, асли чехиялик Ивана Трамп АҚШнинг Чехиядаги элчиси лавозимини эгаллашдан воз кечди. Бу ҳақда, Чехия етакчиси Милош Земанга асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ивана Трамп собиқ турмуш ўртоғи АҚШ президентлигига сайланганидан сўнг Чехиядаги элчилик мақомини эгаллаш йўлида фаол ҳаракат қила бошлаган эди. Бунда у Чехия бош вазири Милош Земан томонидан қўллаб-қувватланаётган эди. Аммо у яқинда бу фикридан қайтганини эълон қилди.
«Менинг ғазабим қўзиб кетди», — деди Земан Lidove Noviny нашрига берган интервьюсида.
Земан Ивана Трампни «ўзи туғилиб ўсган мамлакатга нисбатан масъулиятдан қўрқоқларча қочиш»да айблади.
Изоҳ (0)