Қирғизистонда парламент депутатлари аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқлари муҳокама қилинаётган пленар йиғилишни тарк этди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Йиғилишда 90 дан ортиқ депутат рўйхатдан ўтган бўлса ҳам, у бошланиши арафасида 80 га яқин эркак депутатлар зални тарк этди. Мажлисда иштирок этган 15 депутат орасида оз сонли эркаклар бор эди.
Инқирозли марказлар уюшмаси директори Тўлқун Тулекованинг сўзларига қараганда, эркаклар йиғилишни тарк этишига асосий сабаб аёлларнинг ҳуқуқлари муҳокамага қўйилгани бўлган.
Шу билан бирга, мажлисни тарк этган депутатлардан бири сайловчилар билан учрашиш учун кетганини айтмоқда. Яна бир парламент аъзоси эса мажлис бир соатга кечиктирилгани туфайли қололмаганини уқтирмоқда.
Изоҳ (0)