Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абадий яқин бир неча кун ичида Мосул бутунлай озод этилгани эълон қилинишини билдирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Бу бир неча куннинг иши, Мосулнинг тўлиқ озод этилишини эълон қиламиз», — деди у.
Ҳукумат бошлиғининг қўшимча қилишича, биринчи галда ИШИД томонидан вайрон қилинган тарихий обидалар — Нимруд ва Хатра харобалари, шунингдек, Мосулдаги ан-Нурий масжидининг ал-Ҳадба минораси қайта тикланади. Бир муддат илгари террорчилар обидани вайрон қилишидан бурун у маҳаллий Пизза минораси сифатида машҳур эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.