АҚШнинг Жоржия штати маъмурияти шериф ўринбосари ҳушини йўқотиб йиқилганида қочиш ўрнига унга ёрдам кўрсатиб, ҳаётини сақлаб қолган маҳбусларга белгиланган жазони юмшатишга қарор қилди. Бу ҳақда Полк округи шерифи Жонни Моатс CNN телеканалига баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
Воқеа 12 июнь куни рўй берди. Шериф ўринбосари маҳбуслар билан бирга совутилаётган хонадан кўчага чиқди. Кўчада ҳаво иссиқлиги боис кескин ҳарорат ўзгариши сабаби билан ҳуқуқ-тартибот ходими ҳушини йўқотиб, ерга йиқилди. У сурункали касалдан азият чекиши маълум қилинмоқда.
Унинг кузатувидаги олти маҳбус воқеа жойидан қочиб кетиш ўрнига хастага ёрдам беришга қарор қилди. Улардан бири шериф ўринбосарининг телефони орқали қутқарув хизматини чақирди. Қолган маҳбуслар эркакнинг зирҳли нимчасини ва қурол камарини ечиб, яхшироқ нафас олишига кўмаклашди.
HEROIC | 6 inmates save a correctional officer that passed out during work detail. https://t.co/HthnBjBJxk pic.twitter.com/W7cfYAkUP7
— 11Alive News (@11AliveNews) June 20, 2017
Шериф офиси маҳбусларни тақдирлашга қарор қилди. Уларнинг шарафига боғда тушлик уюштирилди. Маросимда қутқариб қолинган эркакнинг қариндошлари турфа таомлар билан маҳбусларни сийлади.
Бундан ташқари, ҳар бир маҳбуснинг қамоқ муддати 25 фоизга қисқартириладиган бўлди.
Изоҳ (0)