Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 21 июнь куни Ўзбекистон ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида имзоланган мамлакатда Марказий Осиё учун экологик реабилитация ҳисоби бўйича операциялар ўтказилиши тўғрисидаги ҳадли битимни тасдиқлади. Ҳужжат 2017 йилнинг 16 март куни Тошкентда президенти Сума Чакрабарти бошчилигидаги ЕТТБ делегацияси ташрифи доирасида имзоланган эди, деб эслатади UzDaily.
Ўзбекистон раҳбари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ер остини геологик ўрганиш, саноатда, тоғ-кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларни хавфсиз олиб боришни назорат қилиш бўйича давлат инспекциясини кўрсатилган халқаро шартномани амалга ошириш учун жавобгар компетент орган деб белгилади.
Шавкат Мирзиёев ташқи ишлар вазирлигига Ўзбекистон томонидан халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган ички жараёнларнинг бажарилгани ҳақидаги тегишли хабарномани ЕТТБга йўллашни топширди.
Изоҳ (0)