Буюк Британия шаҳзодаси Гарри NewsWeek журналига берган интервьюсида қироллик оиласининг ҳеч бир вакили монарх бўлишни истамаслигини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Журналистнинг оилада монарх бўлишни истовчи шахслар бор-йўқлиги ҳақидаги саволига жавоб бераркан, шаҳзода «йўқ, аммо биз керакли вақтда ўз мажбуриятларимизни бажарамиз» дея таъкидлади.
«Гарри мамлакатдаги энг олий мансабни эгаллашга қизиқиши йўқлигини ҳеч қачон яширмаган, энди у отасининг, шаҳзода Чарлзнинг ва укаси, шаҳзода Уильямнинг ҳам бундай хоҳиши йўқлигини билдирди», — дейилади материалда.
Изоҳ (0)