Россия — Португалия терма жамоалари ўртасидаги учрашувга Криштиану Роналду ногирон қизалоқнинг қўлларидан тутганча чиқиб келди. ФИФА матбуот хизматининг қайд этишича, бундай ҳолат ташкилот тасарруфидаги мусобақаларда биринчи бор кузатилди.
Криштиану хайрлашар чоғида қизалоқни ўпиб қўйди ва унга эгнидаги либосини совға қилди. Бу ҳақда гапирар экан бахтли Полина юзидаги қувончини яшира олмади.
Мен ҳаммаси шундай ажойиб бўлишини кутмаган эдим. Криштиану мўъжизакор! У менга либосини совға қилди ва омад тилаб, ўпиб қўйди. Мен ўз ҳиссиётларимни тушунтириб беролмайман. Мана шундай қувончли онлар марказида бўлиб, Россияга мухлислик қилдим. Бундай ҳолат ҳаётимда илк бор кузатилди.Полина, россиялик имконияти чекланган қизалоқ
Изоҳ (0)