Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Сурия армияси Дамашқнинг тўртта тумани устидан назоратни ўз қўлига олди. Бу ҳақда SANA агентлиги ҳарбий манбага асосланиб маълум қилди, деб хабар берди «РБК».

Уларнинг маълумотларига кўра, ҳукумат қўшини «Жабҳат ан-Нусра» террорчилик ташкилоти жангариларининг бош маркази бўлган Бир Ал-Қасаб туманини, шунингдек, пойтахтнинг шарқий қисмидаги Кербат ал-Қасаб, Тлул ал-Раваби ва ал-Срейхи туманини эгаллаган. Бундан ташқари Сурия ҳарбийлари бир нечта стратегик тепаликларни ҳам қўлга киритган.

Сурия армияси юқоридаги ҳудудларни озод қилиш операциялари давомида «Жабҳат ан-Нусра» гуруҳининг ўнлаб жангариларини йўқ қилди ва уларнинг оғир пулемётлар билан жиҳозланган учта транспорт воситасини, бешта мотоциклини, стационар ракета қурилмасини ишдан чиқарди.

Сурия пойтахтида ҳарбий ҳаракатлар давом этмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар