Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

2016 йил октябридан буён ИШИД жангарилари ва халқаро аксилтеррорчилик коалицияси ўртасида жанглар бораётган Мосулда XII асрда қурилган жомеъ масжид йўқ қилинди, деб ёзади Meduza.

Фото: AFP

Фото: AFP

Ироқлик ҳарбийлар маълум қилишича, масжидни ИШИД жангарилари портлатиб юборган. Уларнинг сўзларига кўра, унинг «тарихий оғма минора»си ҳам вайрон қилинган.

Террорчилар назорати остидаги ОАВлар, ўз навбатида, масжидни йўқ қилишда Америка авиациясини айблади.

21 июнь куни эрталаб ироқлик ҳарбийлар масжид ёнида жанглар бораётганини хабар қилган.

Интернетда аэрофотосъёмкани эълон қилишди, унда масжид атрофидаги ҳудуднинг портлашдан кейинги ҳолати акс этган бўлиши мумкин. Суратда минора турган жой кўринмайди.

2014 йилда Мосул ИШИД жангарилари томонидан эгаллаб олингач, террорчилар етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий ушбу масжидда эгаллаб олинган ҳудудларни халифалик, ўзини эса халифа деб эълон қилган эди.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар