Франция ғарбидаги Нант шаҳрида олти нафар автобус ҳайдовчилари иш пайти шортлар кийиш тақиқланганига норозилик билдириш мақсадида ишга юбкаларда келди. Бу ҳақда FranceBleu нашри хабар бермоқда.
Айтилишича, 20 июнь куни бўлиб ўтган акция автобус ҳайдовчи эркаклар ёз пайти дуч келадиган муаммога жамоатчилик эътиборини қаратиш эди. Нант жамоат транспорти ишини таъминлаб берувчи Semitan компанияси ходимлари бўлмиш ҳайдовчилар уларга ҳаво ҳарорати 30 даражадан ошганида шортларда ишлашга рухсат берилишини талаб қилмоқда.
«Бизнинг автобусларимизда кондиционер йўқ, бунга чидаб бўлмайди. Бу дискриминация. Аёл ҳайдовчилар юбкаларда ишлаши мумкин, бизга эса шорт кийиш мумкин эмас», — деб вазиятни тушунтирди акция иштирокчиларидан бири Габриэль Маньер.
Изоҳ (0)