Таиланд қироли Рама Х (Маха Вачиралонгкорн) Германиянинг Бавария федератив еридаги Эрдинг шаҳрида велосипедда сайр қилаётганида ўсмирлар унга ўйинчоқ тўппончалардан ўқ узди. Бу ҳақда, Bild нашрига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, воқеа 10 июнь куни рўй берган. 13 ва 14 ёшли икки ўсмир буталар орасида яшириниб, Рама Х нинг орқасидан пластик ўқлар узган. Қиролнинг тан соқчилари полиция чақирган.
Ҳозир ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари тафтиш олиб бормоқда. Тафтиш якунларига кўра 14 ёшли ўсмир маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин. Унинг 13 ёшли шериги ҳали маъмурий жавобгарлик ёшида эмас.
Изоҳ (0)