Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Улуғбек Қодиров ўз интервьюсида «Барон 2» фильми, Фарруҳ Соипов билан муносабати ва режиссёрликка қачон қўл уриши тўғрисида ҳикоя қилди. Бу ҳақда MyDay хабар бермоқда.

Фото: MyDay

Фото: MyDay

«Барон 2» фильмида суратга тушасизми?

— Бу савол бир ўзимга боғлиқ бўлмаган жараён ҳақида бўлибди. Буни фильм сценарийси ва режиссёри ҳал қилади. Ҳозирча бу ҳақда аниқ фикр билдира олмайман, суратга тушишим ҳам, тушмаслигим ҳам мумкин.

Барча футбол мухлисларига қизиқ савол: «Реал Мадрид» жамоасига мухлислик қиласизми ёки «Барселона»гами?

— «Реал Мадрид» жамоасига.

— Актёр Фарруҳ Соипов билан орангизда «оламушук» ўтган дейишади, шу ростими?

—Фарруҳ Соипов билан муносабатимиз дўстона.

— Режиссёр сифатида фаолият бошлашингиз ҳақида анчадан буён гап-сўзлар юради, бу борада аниқ тўхтамга келдингизми?

—Қачонлигини аниқ айта олмасам ҳам, триллер ва экшн жанрида фильм суратга олишни режалаштирганман.

Улуғбек Қодиров иштирок этган охирги лойиҳалардан бири «Тошкент» телеканали орқали намойиш этилган «Саодат» миллий сериали бўлди. Мазкур сериалнинг биринчи фасли тамом бўлди ва ҳозирда 2-фасл устида иш олиб борилмоқда. 

Изоҳ
Асосий янгиликлар