Австралия Суриядаги жанговар операцияларда иштирокини вақтинчалик тўхтатди. Россия мудофаа вазирлиги Пентагон билан алоқани узгани ҳамда бундан буён Фрот дарёсидан ғарбда АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция самолётларини ҳаво нишони сифатида кузатиб бориши ҳақидаги баёнотлар бунга сабаб бўлди, деб хабар беради «Интерфакс».
The Guardian нашрига кўра, Австралия мудофаа вазирлиги ушбу қарорни эҳтиёт чораси сифатида қабул қилди.
Айни пайтда БААда Австралиянинг олти қирувчиси жойлашган. Улар Сурия ва Ироқда ҳарбий операцияларни бажариб келмоқда.
Изоҳ (0)