Туркия Греция судининг Анқарага ҳарбий исёнчиларни топширмаслик қарорини ҳурмат қилади, аммо экстрадицияни зарур деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Туркия бош вазири Биноли Йилдирим Афинада грециялик ҳамкасби Алексис Ципрас билан берган қўшма матбуот анжуманида баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Биз Греция расмийларининг қарорини ҳурмат қиламиз. Ҳа, суд ва сиёсий ҳокимиятлар бўлинган, аммо Туркия ростанам оғир кунларни бошдан кечирди. Биз ушбу путчистлар топширилишини истаймиз, уларни деб мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар бузилишини истамаймиз», — деди у.
Шу билан бирга, Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли Греция судининг қарорига изоҳ бераркан, улар исёнчилар билан бир томонда эканлигини таъкидлаган эди.
Май ойининг бошида Греция апелляция суди Анқаранинг сўровини рад этди. Шу тариқа, ўтган йил июлида ҳарбий исёнда иштирок этган шахслар Грецияда қолди.
Изоҳ (0)