Шимолий Корея АҚШ ҳукуматини Нью-Йоркдаги Жон Кеннеди аэропортида мамлакат дипломатларини тунашда айблади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Шимолий Корея ТИВнинг таъкидлашича, КХДР вакилларининг дипломатик юклари ўғирланган.
Айтилишича, дипломатлардан бирига АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги ва полициянинг 20 нафар ходими ҳужум қилган, КХДР вакилларининг қўлида амал қилиш муддати тугамаган дипломатик гувоҳномалар борлиги уларни тўхтатмаган.
АҚШ вакилларининг хатти-ҳаракатларини КХДР ТИВ гангстерларга тенглаштирди. У жаҳон ҳамжамиятини Нью-Йорк БМТ штаб-квартираси учун қай даражада хавфсиз эканлигини ўйлаб кўришга чақирди.
Изоҳ (0)