Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ҳукумат йиғилиши чоғида хавфсизлик кучлари Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги қишлоқда фаластинликларнинг уйларини бузиб ташлашга тайёрланаётганини маълум қилди. Бу ҳақда «MK.ru» хабар бермоқда.
16 июнь куни ўша қишлоқда истиқомат қилувчи уч эркак 23 ёшли ҳарбий хизматчига ҳужум қилиб, уни ўлдирган эди. Шундан сўнг фаластинликлар полициячилар томонидан отиб ташланган эди.
Нетаньяхунинг айтишича, ушбу воқеадан сўнг фаластинликларга Рамазон муносабати билан Исроилга кириш учун берилган рухсатномалар бекор қилинган.
Изоҳ (0)