«Рус ўргимчак-одами» номини олган экстремал Сергей Деляшов «Москва-Сити» мажмуасидаги «Евросиё» осмонўпар биносига фасад орқали чиқди. Энди у 5 минг рубль жаримага тортилиши мумкин, деб хабар бермоқда «Афиша Daily».
У бир соатдан камроқ вақт ичида «Евросиё»нинг 52-қаватига чиқиб олди. Қутқарувчилар ҳар эҳтимолга қарши пастда навбатчилик қилиб турди. Томда эса ўт ўчирувчилар билан бирга экстремални ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари кутиб турган эди. Улар эркакни муҳофаза қилинаётган объектдаги рухсатнома тартибини бузганликда айблаб баённома тузди.
Изоҳ (0)