Америкалик машҳур ёзувчи Стивен Кинг британиялик ҳамкасби, Гарри Поттер яратувчиси Жоан Роулинг билан Twitter орқали олиб борган ёзишмаларида АҚШ президенти Дональд Трампни дементорларга қиёслади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Роулинг Кингнинг саҳифасида АҚШ етакчисининг постларидан бирини ретвит қилди ва унинг «алахсираш даражаси»ни Энни Уилкс ва Кужо шкаласи бўйича (Кингнинг романлари қаҳрамонлари) баҳолашни сўради.
Кинг «Биринчи рақамли Дональд»нинг ишқибози эмаслигини айтди ва унда Уилксдан кўра дементор энергетикаси кўпроқ эканлигини қўшимча қилди.
Гарри Поттер ҳақидаги романларда дементорлар одамларнинг ҳис-туйғулари билан озиқланади. Шунингдек, улар одамнинг руҳини сўриб олишга қодир.
Изоҳ (0)